Қорақалпоғистонлик ёш фермерлар тенгдошларига маҳорат дарсларнини ўтишди

Шу йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ёш фермерлари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Тахиатош туманида ёш фермерлар ва ёшлар орасида маҳорат дарси, сайёр қабул ва агросаёхат ташкил этилди.

 

Жумладан,  “Шержанов Мурат” кўп тармоқли фермер хўжалигига саёхат ташкил этилди саёхат давомида ёш кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Камалов Хамра томонидан маҳорат дарси ўтказилди. 

 

Маҳорат дарсида ёшлар ўзларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чорвачилик, асаларичилик, иссиқхоналардан кенг фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги технологияларидан фойдаланиш бўйича билимларини оширишди.


Шунинг билан бирга, Тахиатош туманида 2018 йил 2 гектар жойга қурилган “Green House Gold" МЧЖ иссиқхонасига саёҳат ташкил этилди.

 Саёҳат давомида “Green House Gold" МЧЖ иш юритувчиси Шодиев Отабек томонидан ёшларга иссиқхонада помидор етиштириш бўйича тушинтириш ишлари олиб борди.

 

 

Бўлимлар