Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси туман бўлимлари инспекторлари ўртасида ўқув семенарини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги агросаноат мажмуйи ва озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши ва чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича семенар ўтказилди.

Ушбу семенарни ўтказишдан мақсад Республикамиз ахолисини йил давомида сифатли озиқ-овқат махсулотларига бўлган эхтиёжларини қондириш мақсадида қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган озиқ-овқат махсулотларининг захираси, уларнинг сифатли сақланиши, чорвачиликда наслчилик ишларининг ахволи, наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш каби масалаларни соханинг етук мутахассислари хамда қишлоқ хўжалигининг бошқа мутасадди ташкилотлари ходимларидан ўрганиш ва фикр алмашиш, олинган назарий билим ва маълумотларни амалиётда қўллаб, сохада учраётган хато ва камчиликларни бартараф этиш учун ушбу ўтказилаётган семинар ўз натижасини беради деб хисоблаймиз.

Келгусилда бундай семенарларни туманларда, наслчилик комплексларида, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва озиқ-овқат махсулотлари етиштирувчи агрофирмаларда ташкил қилиб, инспекция ходимларига кенгайтирилган амалий машғулот тарзида ўтказиш хам режалаштирилган. 

 Инспекциянинг озиқ овқат хавфсизлиги

таъминланишини назорат қилиш

бўлими инспектори Қозиев Акбар Сапарбоевич.

Бўлимлар