МИБ: Иссиқхонада табиий газ ва электр тармоқдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 15 декабрь куни ўтказилган текширишда, Нукус шаҳридаги МЧЖ ларнинг бирига тегишли иссиқхонада газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиши натижасида давлат манфаатларига 233.642.000 сўм жуда кўп миқдорида моддий зарар келтирганлиги аниқланди.

МЧЖ раҳбари ўринбосари А.Б. ушбу ноқонуний ҳаракатлари билан давлат манфаатларига 233.642.000 сўм жуда кўп миқдорда моддий зарар келтириб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Бундан ташқари, ушбу МЧЖ Электр таъминоти корхонаси билан икки томонлама шартнома тузмасдан, умумий фойдаланишдаги электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келиб, давлат манфаатларига 11.266.920 сўм миқдорида моддий зарар келтирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов олди ишлари олиб борилиб, МЧЖ раҳбари ўринбосари А.Б. га қонун талаблари тушунтирилди ва баённома расмийлаштирилди.

 

Кўрилган чоралар натижасида жавобгар томонидан табиий газдан ноқонуний фойдалангани учун давлат манфаатларига келтирган 233.642.000 сўм жуда кўп миқдордаги моддий зарар қопланди ва унга нисбатан электр тармоғидан ноқонуний фойдалангани учун маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари юзасидан маъмурий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш бўйича материаллар Нукус шаҳар маъмурий судига юборилди.

 

МИБ ҚР бошқармаси Матбуот хизмати  

Бўлимлар