Нукусда "Хоразм” мақом ансамбли ижодкорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди

Айни дамда, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ташаббуси ва ташкилотчилиги остида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Олтин куз” Халқаро санъат фестивали бўлиб ўтмоқда.

 

Хусусан, 4 ноябрь куни  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида "Олтин куз” Халқаро санъат фестивали доирасида Ўзбекистон бадиий жамоалари бирлашмаси "Хоразм” мақом ансамбли ижодкорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири М.Айтниязов ушбу фестивалнинг аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритиб, йиғилганларни ўзига хос байрам билан қутлади.

Ансамбль ижодкорлари Ўз навбатида Хоразм халқининг миллий чолғу асбобларида ўз маҳоратларини намойиш этишиб, томашабинларни хушнуд этишди.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Бўлимлар