Қорақалпоғистонлик қиз Дубайга филмда суратга тушиш учун кетди

Қорақалпоғистонлик Шаҳноза Утемуратова Дубайга фильмда рол ижро этиш учун кетди. Бу ҳақда "Kar24.uz" хабар бермоқда. 

 Кўпчиликка “Фитна” сериалидаги Наргиза роли билан танилган ёш актриса 1997 йил Хўжайли туманида туғилган. Тумандаги гимназия мактаби ва тиббиёт коллежини тугатган.
“Режиссёр мени янги суратга олинаётган фильмдаги роллардан бирига таклиф этганидан хурсанд бўлдим. Дубайга ижодий сафар билан бордик”, — дейди Ш. Утемуратова.
Айни пайтда ёш актриса “Сабоқ” фильмида суратга тушиш учун тайёрланаяпти.

 

Бўлимлар