Қорақалпоғистон Республикасидаги Ҳалқ қабулхонаси ташабуси билан Нукус шаҳри “Ватанпарвар” МФЙ да оммавий қабул ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Ҳалқ қабулхонаси ташаббуси билан Нукус шаҳри сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликта Нукус шаҳрида янгидан ташгил этилган “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва имкон даражасида мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида 2019 йил 11 январь куни Шимолий-ғарбий ҳарбий округидаги Нукус гарнизони манавият ва марифат маркази биносида  оммавий қабул ўтказилди.

Бўлиб ўтган оммавий қабулда жами  200 га яқин фуқаролар қатнашди шундан мурожаатлар сони 20 тани, улардаги масалалар сони 25 тани, асосли тушинтириш берилганлар 19 тани ташкил қилиб, қолган 6 та мурожаатларни ўрганиб чиқилиши учун тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Оммавий қабулда 3 та ҳарбийлар оилаларга байрам совғаси топширилди.

Шимолий-ғарбий ҳарбий округидаги Нукус гарнизони манавият ва маърифат маркази биносида, Нукус ҳарбий прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, Нукус шаҳар мудофа бўлими Нукус шаҳар бандликка кумаклашиш маркази ва Нукус шаҳридаги 82 та иш берувчи муассасалар, корхоналардан жами 382 та бўш иш ўринлари билан иштрок этди.

Ярмаркага 117 та ишсизлар қатнашиб шундан 7 та фуқарога тегишли муассаса ва корхоналарга йулланмалар берилди, 3 та фуқарога мутахассислиги бўйича шу жойнинг ўзида мехнат шартномалари тузилди.        

Бундан ташқари мутахассислар томонидан  чет элда қонуний йўл билан шартнома асосида ишлашни билдариган фуқароларга тегишли тушинтиришлар берилди.

Шунингдек, Шимолий-ғарбий ҳарбий округидаги Нукус шаҳри гарнизонида истиқомат қилувчи фуқаролар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат махсулотари ярмаркасида ташкилаштирилди.

 

Бўлимлар