Қорақалпоғистон Республикасида қирғовулларни овлаш ман этилди

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида  2019 йил 16 январидан эътиборан, яъни 2019-2020 йилларда қирғовулларни овлаш ман этилмоқда.

 

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 16 январда «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида  қирғовулларни муҳофаза қилиш ва бош сонларини кўпайтириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 14-сонли қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан шунингдек, қирғовулларни ноқонуний тур овлашга йўл қуймаслик ишларини кўшайтириш, қирғовулларни ноқонуний овлашга йўл қўйган шахсларга амалдаги қонунлар осасида ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш;

 

Шунинг билан бир қаторда қирғовулларнинг бош сонини аниқлаш мақсадида йиллик ҳисоботларини юритиш ва биологик илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ҳамда қирғовулларнинг бош сони бўйича ҳар чорак якуни билан Вазирлар Кенгашига маълумот киритиб бориш белгиланган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар