Оролбўйи ҳудудига мослашган ўсимликлар уруғчилигини ва кўчатзорларни ташкил этиш ишлари бошланди

Мўйноқ тумани «Тик-ўзак» овул фуқаролар йиғини ҳудудида Оролбўйи ҳудудига мослашган  ўсимликлар уруғчилигини ва кўчатзорларни ташкил этиш ишлари бошланди.

Айни пайтда 1 гектар  майдонда тажриба асосида чўлга чидамли (саксавул, терискен, човон, меви, шубоқ, аламута, кандим) ўсимликлар уруғлари экилди. 

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3975-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказига жами 45 гектар;

Шундан, марказнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва тажриба далаларини ташкил этиш учун Нукус тумани, «Саманбай» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 24,3 гектар, шунингдек, Оролбўйи ҳудудига мослашган  ўсимликлар уруғчилигини ва кўчатзорларни ташкил этиш учун Мўйноқ тумани «Тик-ўзак» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 20,3 гектар ер майдонлари ажратилди.

Бундан кўзланган мақсад Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда илмий-тадқиқот ва амалий ишлар кўламини кенгайтириш, экотизимни яхшилаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш, тадқиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш ҳисобланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар