Солиқ соҳасидаги ўзгаришлар тарғиб қилинмоқда

Президентимиз томонидан 2018 йил 29 июнь санасида солиқ тўловчилар зиммасидаги солик юкининг пасайтирилиши, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, ҳалол солиқ тўловчилар орасида рақобат режими тенглигини таъминлаш, хуфиёна иктисодга барҳам бериш мақсадида "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги 5468-сонли фармони қабул қилинган эди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари А.Ю.Мавлонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари "Ҳар бир тизимдаги ўзгаришларни одамлар билиши керак" деган ҳаётий тамойил асосида 2019 йил 1январдан бошлаб амалга татбиқ этилаётган солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришларни жойларда тадбиркорлик субъектлари ва солиқ тўловчиларга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни етказиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, янги солиқ концепцияга биноан, ишлаб чиқариш корхоналари қандай солиқларни тўлайди, қўшилган қиймат солиғининг солиниши уларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотининг нархи ошиб кетишига олиб келмаймадими? Ушбу саволларга ойдинлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиш тартиби ва бу солиқ тури уларнинг маҳсулотининг нархларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги балки, улар учун кўпроқ фойда келтиришини корхона мисолларида ҳисоблаб, тушинтириш ишларини олиб боришди.

  • Жамиятимиз ўз фаолиятини 1990 йилдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида 5 нафар ишчи билан бошлаганмиз, -дейди Нукус шаҳридаги “Муратбек мебель” МЧЖ раҳбари Муратбек Амирбергенов. - 2009 йилдан бошлаб эса юридик шахс сифатида фаолиятимизни давом эттирдик. Ҳозирги кунда 40 нафар фуқарони иш билан таъминлаганмиз. Аҳоли учун 22 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқармоқдамиз. Бугун мана солиқ соҳаси ва прокуратура ходимлари жамиятимизга келиб, 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақида тушунтиришлар беришди ва  корхонамиз ҳисобчисига умумбелгиланган солиқ турини қандай ҳисоблаш тартибини ўргатишди.   Ўтган йил якуни бўйича товар айланмамиз 5 млр.дан ошганлиги сабаб солиқ солишда 20 фоизлик миқдорда қўшилган қиймат солиғини тўлашимиз белгиланди. Маҳсулотимиз хомашёсини қўшилган қиймат солиғи билан олганлигимиз боис,  бу солиқ тури маҳсулотимизнинг нарх-навосининг ошиб кетишига олиб келмайди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари шаҳар ва туманларда ҳам тадбиркорлик субъектларининг иш жойларида бўлишиб уларни қийнаб келаётган муаммоларини ижобий ҳал қилиб беришди.

Таъкидлаш жоизки, соҳадаги туб ўзгаришлар давлатимиз иқтисодиётининг янада равнақ топишига ҳамда асосийси, халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро, “Ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун”деган ҳаётбахш шиор бугун ҳар бир жабҳада ўз тасдиғини топаётир.

Бўлимлар