Хўжайлида бедарак йўқолган 2011 йилда туғилган болакайнинг жасади топилди


Шу йилнинг 19 январь күни Хўжайли туманидаги «Антакия» ресторанига онаси билан тўйга келган 2011 йилда туғилган ёш ўсмирин А.А.нинг бедарак йўқолгани ҳақида  интернет тармоқларида хабарлар тарқалганди.

Бу бўйича  "Хўжайли тумани ҳокимига элекрон мурожаат" телеграм гуруҳида ҳам хабарлар тарқалди.

"KRuz.uz" Хўжайли тумани ИИБ билан боғланиб воқеа тавсилотлари бўйича расмий маълумот олди. 

Расмий маълумотга кўра, 19 январь куни 2011 йилда туғилган Хўжайли тумани "Таўша" кўчасида яшовчи ёш ўсмирин А. А. «Антакия» ресторанига онаси билан тўйга келган. 


Вақт ўтиши билан болакай йўқолиб қолган. Шундан кейин боланинг ота-онаси туман ИИБ га 18:30 да мурожаат қилган. Тезкор гуруҳ воқеа жойига тезда етиб бориб, қидирув ишларини олиб борган. 

Рестонаннинг камераларига муҳрланган тасвирлар кўздан кечирилганда боланинг ресторан қаршидаги оқава сувлар оқадиган қувурга тушиб кетгани акс этган.  19 январь куни кеч соат чамаси 23:30 лар атрофида боланинг жонсиз танаси оқава қувури ичидан топилди. 

Дастлабки тахминларга кўра, болакай оқава қувурига сирпаниб тушиб кетган. Она боласини қаровсиз қолдирган.
Маълумот учун, 19 январь куни Қорақалпоғистонда қор ёққан эди.

Хўжайли тумани ИИБнинг бизга маълум қилишича, ҳозирда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳодиса юзасидан яна қўшимча маълумотларни бериб борамиз.

Ёш болакайнинг ота-онаси ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз!

 

P.S: Демак, оқава қувурининг оғзи очиқ бўлган?!

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

Бўлимлар