Уч ойлик тўгаракдан сўнг ишли бўлдим

«Устоз отангдек улуғ». Дарҳақиқат, ўқитувчи ва мураббийларнинг улуғвор меҳнатини баҳолашга қарата айтилган бу хикмат орадан қанча йиллар ўтса ҳамки ўз аҳамиятини йуқотмайди.


Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси рус тили тўгараги раҳбари Гулзар Джуманиязова 42-сонли мактаб ўқувчиларига олиб бораётган тарғибот ишлари давомида ўз ўқувчисини устозга айланганини кўриб ҳурсанд бўлди.


Олий таълим муассасасининг битирувчиси Ерекеева Мияссар Даўлетбаевна 2018-йилнинг ёз ойларида ишка кириш учун рус тилини ўрганишим керак деб Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмасида ташкил қилинган рус тили тўгарагига қатнашган. Янги ўқув йилидан Мияссар 42-сонли мактабга инглиз тили ўқтувчиси бўлиб ишга кирган. 


-Мен мутаҳассислигим бўйича инглиз тили ўқтувчисиман. Ўқишни тўгатиб иш қидирганимда кўпчилик мактабларда рус синфларига инглиз тилидан дарс берадиган ўқтувчи кераклигини эшитиб, ёшлар марказига бориб, рус тилини ўрганишга киришдим. Натийжаси ёмон бўлмади. Қисқа вақт ичида устозим Гулзар Мирзабаевнадан рус тилини ўргандим. Фурсаттан фойдаланиб, устозим ва Республика ёшлар марказига билим олиш учун яратилган имкониятлар учун ўз минатдорчилигимни билдираман,-дейди Мияссар Ерекеева.  


Устозларимиз бизга нафақат ўқиш, ёзишни, балки ҳаётда,  жамиятда ўз ўрнимизни топишни ҳам ўргатади. Аслида, ҳаётда биз учун оддий туюлган нарсаларнинг ечимини топишга ёрдам берган инсонлар ҳам устоз деган улуғ номга муносибдир.

 
Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси матбуот котиби Клара Худайбергенова

Бўлимлар