Тўрткўл туманида уй ёниб кетди

2019 йилнинг 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Истиқлол маҳалласи Ватанпарвар кўчаси 33-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ  билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ёнғин оқибатида уйнинг 48 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйнинг 200 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг таҳминий келиб чиқиш сабаби иситиш печи мўрисининг носозлиги айтилмоқда.

Бўлимлар