Хўжайли туманида яшовчи фуқаро рашқ оқибатида ўзига ҳам рафиқасига ҳам пичоқ урди

2019 йил 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи Т.Т. уйида рашқ туфайли бирга яшовчи рафиқаси Г.М.ни, сўнг ўзини ҳам пичоқ уриб жароҳатлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.


Хабарда айтилишича, пичоқлашиш натижасида эр-хотин тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар