“Қорақалпоғистон” божхона постидан 1 425 дона “Феназепам” психотроп моддаларини олиб ўтишмоқчи бўлишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан йўловчи поездида мамлакатимизга кириб келган фуқаро Т. Ж. нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида қайд қилинмаган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 1425 дона “Феназепам” психотроп моддалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар