Қорақалпоғистонда 3 та эгизак қизлар дунёга келди. Бунгача эгизакларинг эгизак опалари ҳам бор эди

=23 январь күни Нукус туманида 3 та эгизак қизлар туғилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.
 Эгизак қизлар «Ақтерек» МФЙ да истиқомат қилувчи Жумамуратов Мурат ва Меңлибекова Наргизанинг оиласида дунёга келган.

- Ўтган куни туғруқ бўлимига келтирилган она шифокорлар ёрдами билан ширинтой эгизакларни дунёга келтирди, — дейди неонотолог шифокор Нәмехан Баймуратова, - Эгизакларнинг биринчиси соат 12:30 да, иккинчиси 1:15 да,  учинчиси эса 4:30 да туғилган. 


Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳозирда онанинг ҳам, эгизакларнинг ҳам соғлиги жойида. Улар шифокорлар назоратида.
 Эгизаклар ҳолидан туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари хабар олиб, эгизакларга совға-салом беришган.

Бу оиладаги иккинчи эгизакларнинг туғилиши. Учта эгизакнинг Айдана Гүлдана исмли эгизак опалари бор.

Бўлимлар