ТАТУ Нукус филиали қайси давлатлар билан ҳамкорлик меморандумларини тузган?

Барчамизга маьлум Тошкент Ахборот технологиялари университети Нукус филиали таьлим соҳасида дунёнинг ривожланган давлатлари билан соҳага оид тажриба алмашишни самарали ҳамкорликни яхши йўлга қўйган. Шу асосда  ТАТУ Нукус филиали бугун қайси давлатларнинг нифузли олийгоҳлари билан шартномалар тузган ва филиалда таҳсил олаётган ёшлар дунёнинг қайси давлатларида ўз билим тажрибаларини ўрганмоқда?


Бу ҳақда ТАТУ Нукус филиали Матбуот котиби Ҳурлиман Нуржанова батафсил маълумот берди.


Илмий ишлар ва академик мобилликни йўлга қуйиш мақсадида  Новосибирск давлат техника университети ва филиал ўртасида бирга шартнома тузилган шунингдек, филиал билан  бирга ишлаш буйича Ш.Есенин номидаги технология ва инжиниринг Касбий давлат университети, Донецк Миллий техника университети ва қатор Олий таьлим муассасалари билан меморандум, ҳамкорлик шартномалари тузилганлиги сўзимизни тасдиқлайди.


Бугунги кунда филиал профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим дастури TEMPUS VI – бўйича 1 та мавзуда – «Enhancing quality of doctoral education at Higher Education Institutions in Uzbekistan – Uzdoc» (бош координатор – Белгия) Бельгия, Италия, Испания, Хорватия давлатлари университетлари билан хамкорликда ишлар олиб бориш мақсадида лойиҳа устида ишлар олиб борилмоқда.


Филиал ходими Тимур Бердимбетов «CAS-TWAS President’s Fellowship» - Хитой фанлар академияси ва Бутун жаҳон фанлар академияси томонидан ўтказилган танловда «CAS-TWAS President’s Fellowship 2015» стипендияси ғолиби  бўлиб Хитой Ҳалқ Республикасининг Пекин шаҳрида жойлашган UCAS (University of China Academic Science – Ҳитой фанлар академияси университети) га 2015-2019 йилларга мўлжалланган докторонтура 3-босқичида таҳсил олмоқда.


Филиал ходими Қуўанышбай Садатдинов «CAS-TWAS President’s Fellowship» - Хитой фанлар академияси ва Бутун жаҳон фанлар академияси томонидан ўтказилган танловда «CAS-TWAS President’s Fellowship 2017» стипендияси ғолиби  бўлиб Хитой Ҳалқ Республикасининг Пекин шаҳрида жойлашган UCAS (University of China Academic Science – Ҳитой фанлар академияси университети) га 2017-2021 йилларга мўлжалланган докторантура 2-босқичида таҳсил олмоқда.


Бундан ташқари, 2018-2019 ўқув йилида филиални  битирган талабалар Зиявуддинов Исламбек Шарапатдинович Россия давлати Санкт-Петербург шахри Санкт- Петербург механика ва оптика ахборот технологиялари университети (Санкт-Петербургский университет механики и оптики  Сб.Петербург ИТМО)  университети 1- курс магистранти бўлди.


2018-2019 ўқув йили учун жами 8 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар ва етакчи мутахассислар жалб қилиш мўлжалланган. 2018 йил 8 октябр санасидан бошлаб Facebook ижтимоий тармоғининг Лондон офиси етакчи Андроид дастури мутахассиси Азиз Муртазаев ҳамда Австралиянинг Сидней шаҳридаги ICONIC компаниясининг етакчи Андроид дастури мутахассиси Атабек Муртазаевлар “Мобил қурилмалар учун дастурий воситалар” фанидан маъруза ва лаборатория машғулотларини олиб борди. Шунингдек, “Табиий ва умумкасбий фанлар” кафедрасига Чехия республикасининг Силезия университети PhD доктаранти Турсинбай Утеев 1 курс талабалари учун Физика фанидан маъруза ва амалий машғулотларини олиб бормоқда.


Ҳозирги кунда филиалнинг халқаро алоқалар бўлимига келган бир қанча чет эл давлатлари – Европа Иттифоқига профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун дастурлар, Малайзия, Индонезия, Полша, Чехия, Сингапур, Латвия, Япония, Италия, ХҲР ҳукуматларининг грант асосидаги магистратура, докторонтура ва малака ошириш курслари тўғрисидаги маълумотлар профессор-ўқитувчилар ва талабалар диққатига мунтазам тақдим этилиб келинмоқда.


Албатта халқаро тажриба ва амалиёт ҳар бир ишчи ходим ва талаба ёшлар учун илмий солаҳиятининг касбий маҳоратини оширишда катта аҳамият касб этади. Зеро,замонавий кадр ҳар томонлама ривожланган ёшлар орқали биз таьлим соҳасида дунё рейтингларида олий ўринларни эгаллашмиз мумкин деб ўйлаймиз ва ТАТУ Нукус филиалининг бундай кейин ҳам жаҳон стандартларига жавоб берадиган тажрибаларни амалиётда қўллашига ишонамиз.

 

 

Бўлимлар