Орол бўйича Траст фонди учун 60 млн долларлик 19 та лойиҳа тайёрланди

Ўзбекистон Оролбўйи минтақасида Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди доирасида амалга ошириш учун 60 миллион доллар қийматидаги 19 та лойиҳа тайёрлади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».

Уларнинг бир қисми Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорларни барпо этишга йўналтирилади.

Бош вазир ўринбосари БМТ тузилмаларидан Animal Planet, National Geographic, Wild BBC ва бошқа халқаро телеканалларни Оролдаги экологик фожиа тўғрисида ҳужжатли фильмлар суратга олиш учун жалб қилишда кўмаклашишни сўради.

Траст фонди беш йил давомида 2 миллиондан зиёд киши истиқомат қилаётган ҳудудда янги иш ўринларини очиш, ижтимоий ва табиий шароитларни яхшилаш учун 123,2 миллион доллар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати фондга 6,5 миллион долларлик биринчи траншни ўтказди. Норвегия, Япония, Жанубий Корея, Германия ва Швейцария ҳукуматлари билан маблағ ажратиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Бўлимлар