Нукусдаги марафонда ёшлар ҳарбийлар билан бирга югуришди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5408 сонли Фармойиши талабларини самарали бажариш ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 27 январ куни“Биз жиноятчиликка қаршимиз” шиорида узоқ масофага югуриш марафони ўтказилди.


    Югуриш марафони 7 000 метр масофада ўтказилиб, унда 600 дан ортиқ мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, 1 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари талабалари, 200 дан ортиқ кўнгилли ёшлар, 1 000 дан ортиқ Мудофаа вазирлиги ва миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирок этди. 
Марафонни фахрий спортчилар бошлаб бердилар. Улар ёшларга ўрнак бўлишди. 

 

 

Очиғи, ёшлар билан бир темпда югура олмаймиз, лекин улар билан бир сафда югуриш жуда мароқли. Марафонга чиққанимизни кўчада кекса қўшниларимиз кузатиб туришди. Уларни ичида бир қўшним, - 
 келаси сафар марафон бўлса айтинг, биз ҳам югурамиз. Битта ўзинг югурсанг эриш туюлади. Ёшлар билан югуриш бошқача бўларкан. Албатта айтинг, - дедилар.

    Ўтказилган югуриш марафонида ўғил ва қизлар, фаҳрийлар совриндор бўлиб шоҳсупага кўтарилди шунингдек вазирликлар, ҳомий ташкилотларининг диплом, қимматбаҳо ҳамда эсталик совғалари топширилди.

    Тадбирда Нукус шаҳар ҳокимлиги, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, ўрта махсус таълим бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла”  кенгаши раислари иштирок этди.

Бўлимлар