Бахтияр Жуматаев мактаб ўқувчилари билан китоб ўқимоқда

 


 Бахтияр Жуматаев қўшиқ айтишдан ташқари китоб ўқишни ҳам канда қилмайди
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ҳодими, Нукус маданият ва санъат иқтисослаштирилган мактабининг театр актёрлиги бўлимининг ўқитувчиси Бахтияр Жуматаев   10-синф ўқувчиларини Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси ахборот ресурс марказига  олиб келиб, бу йердаги китоблар билан таништирди.


-Устозимиз бизга ҳар бир дарста, нутқимиз шакилланиши ва дунё қарашимизнинг кенгайишида бадий китобларнинг ўрни беқиёслигини такидлаб келади. Ўзи ҳам китоб ўқишдан ҳеч чарчамайди. Ўтган дарсда бизга ўзи китоб олиб ўқийдиган китобхонага аъзо бўлишимизни таклиф қилди. Бу таклифни биз ҳам жон деб қабул қилдик. Бугун керакли ҳужжатларни олиб, Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси ахборот ресурс марказига устозимиз бошчилигида келдик.

Бу китобхона бизга жуда ёқди. Мактабимизга яқин жойда жойлашганлиги эса, бемалол бўш вақт топдик дегунча бу йерга келишимизга яхши бўлди,-дейди Нукус маданият ва санъат иқтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси  Мирзамуратов Адилбек.

Клара Худайбергенова

Бўлимлар