Қорақалпоғистондан йўлга чиққан “Cobalt” Сирдарёда автоҳалокатга учради. Жабрланганлар бор

2019 йил 28 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи З.И. “Cobalt” автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, автоҳалокат натижасида автомашина йўловчиси Г.А.(исмли аёл) жароҳат олиб, унга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бўлимлар