2018 йилда Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгаши томонидан қандай ишлар амалга оширилди?

Шу йилнинг 29 январ куни Манғит шаҳридаги Амударё академик лицейининг катта мажлислар залида Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгашининг йиллик ҳисобот кенгаши бўлиб ўтди.
Унда Амударё тумани ҳоким ўринбосари Р.Салаев, Амударё тумани Халқ таълими бўлими мудири О.Йўлдошев ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Ш.Саидахмадов ҳамда Кенгаши аъзолари, аппарат ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши раиси М.Шерметов туман кенгаши томонидан ўтган, 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Унга кўра,

 

Ижтимоий химоя ва ёшларни қўллаб қувватлаш йўналишида

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши томонидан имконияти чекланган 4 нафар ёшларга ногиронлик аравачаси, 4 нафарига тикув машинаси, 3 нафарига велосипед, 5 нафарига комплект ўқув қуроллари,             13 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, 5 нафарига ўқув доскаси олиб берилди. Якка ёлғиз, боқувчисини йўқатган кексаларидан 10 нафарининг хонадонларининг ташқи фасад қисми таъмирлаб берилди. Бундан ташқари Обод қишлоқ Давлат дастури доирасида Қипчоқ ШФЙ ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш, спорт билан шуғулланишлари учун “Street work out” спорт майдончаси қуриб берилди, 33 маротаба тарихий обидаларга, жумладан “Чилпиқ”, “Гаур қалъа”, “Жампиқ қалъа”, Нукус шаҳридаги Савецкий номидаги музей ва Истиқлол номидаги болалар дам олиш марказига ҳамда Хоразм вилояти Хива шахрига саёҳатлар ташкил этилди.

Шу билан биргаликда, Амударё туманида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек ёш оилаларга 2018-йил давомида туманда янги қурилган кўп қаватли уйлардан 3 нафар ёш оилаларга 2 хонали уйлар берилди. Туманимизда 2019-йилда қурулиши режалаштирилган кўп қаватли уйлардан 12 нафар ёш оилаларга берилиши режалаштирилган.

 

Фуқоралар мурожати бўйича

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгашига 2018-йил давомида фуқаролардан 67 та мурожат келиб тушган. Шундан 53 та мурожатлар қаноатлантирилган, 14 та мурожат эгаларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

Иқтидорли ёшларни ҳамда ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш бўйича.

2017-2018 ўқув йилида жами 5 нафар ёшлар етакчилари юқори лавозимларига тайинланган. Жумладан, 2 нафар ёшлар етакчилари Иттифоқнинг туман Кенгашига, 1 нафар ёшлар етакчиси “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Амударё филиали рахбарлигига, 2 нафари турли давлат бошқаруви органларига масъул лавозимларига тайинланди.

 

Ёш тадбиркорлар ва фермерлар билан амалга оширилган ишлар

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 27-июнь кунги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг июль ойи давомида туманимизда 240 нафар маҳаллий депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан иборат 12 та кичик гуруҳлар тузилиб, хонадонма-хонадон юриш, ёшлар ўртасида сўровлар ўтказиш, муаммо ва қизиқишларини ўрганиш асосида уларга “диагноз” қўйиш ишлари олиб борилди. 

Ишчи гуруҳлари томонидан жами 49 та маҳалла фуқаролари йиғинларида уйма-уй юрилиб, 32 158 та хонадонларга кирилди.

14-30 ёшдаги 58 465 нафар ёшлар ўртасида сўровлар ўтказилиб, анкеталар тўлдирилди, натижада қуйидагилар аниқланди:

- 128 нафари меҳнатга лаёқатсиз;

- 13 620 нафари норасмий иш билан банд;

- 3 230 нафари ишлаш истагини билдирган;

- 1 585 нафари таълим олишни хоҳлаган;

- 1 280 нафари ҳарбий хизматга бориш истагида;

- 82 нафари доимий рўйхатда турмайди;

- 1288 нафари уй жойга муҳтож;

- 233 нафари узоқ муддатга ишлаш учун кетган;

- 58 нафари тўй маросимини ўтказишга имконияти мавжуд эмас;

– 4 320 нафари ишсиз

Ўрганишлар давомида ёшларни қийнаб келаётган 22,2 мингта муаммо аниқланиб, 8,4 мингтаси жойида ҳал этилди, 13,8 мингтасини ҳал этиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман (шаҳар) кесимида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Ўрганилган маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва турмуш шароитларидан келиб чиққан ҳолда, 49 та маҳаллаларнинг 44 таси “яхши”, 5 таси “ўрта” тоифага ажратилиб, “диагноз” қўйилди.

 

 

Бу борада айниқса “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ташкил қилиниб туманимизда ташкилот филиали ўз фаолиятини бошлади ва 4 та иш ўрни яратилди, филиал фаолиятини самарали ташкил қилиш учун туман ҳокимлиги томонидан алоҳида бино ва керакли жиҳозлар билан таъминланди. “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг асосий вазифаси ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва шу орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш эканлигини ҳисобга олиб қисқа вақт ичида ташкилот фаолиятини қуйидагича таҳлил қилиш мумкин. 2018-йил иккинчи ярим йиллигида   “Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 12 та бизнес лойиҳага жами 2 млрд 555 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Натижада 84 та қўшимча равишда янги иш ўринлари яратилди.

2019-йилда реализация қилинадиган лойиҳалар сони 85 та ва лойиҳаларга ажратилган маблағ миқдори 19 млрд 383 млн сўмни ташкил қилиб, маблағлар реализация қилингандан кейин 505 та доимий иш ўринлар яратилиши кўзда тутилмоқда.

Қолаверса, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун жами 23 нафар ёш тадбиркорларга туман ҳокимининг қарори билан жами 3 гектар 82 сотх ер майдони ҳамда 20 та фойдаланилмай турган умумий қурилиш майдони 8183 кв метр бўлган бўш бинолар ажратилди ва бу лойиҳалар ишга туширилгандан кейин      84 та ишчи ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Шунингдек, ишсиз ёшларнинг бадлигини таъминлашга қаратилган хамкор ташкилотлар билан биргаликда 12 маротаба  “Меҳнат ярмаркалари” ўтказилиб, бу орқали 170 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Ёшларга ҳақ тўланадиган мавсумий ишларга кенг жалб этиш, даромад топишларига кўмаклаши мақсадида ташкил этилган “Фидоий ёшлар меҳнат отрядлари”га 910 нафар ёшлар жалб қилинди. “Фидоий ёшлар меҳнат отрядлари” лойиҳаси бўйича ҚР Кенгаш томонидан туманимизга  3252,4 тонна шартномавий режа белгиланган бўлиб, 26 иш кунида 3415,2 тонна 105 % га бажарилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 210 нафар уюшмаган ёшлардан ташкил топган “Фидоий ёшлар отряди” Назархон овулида 15 кун ётоқда бўлиб пахта йиғим теримида фаол қатнашдилар, Назархон овулида шу 15 кун давомида ўратча 1 млн 200-1 млн 600 минг сўмдан пул ишлаб топишди.  Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбоев туманимизда ташқил қилинган “Фидоий ёшлар отряди” аъзолари билан учрашиш учун ташриф буюришди. Ташрифи давомида Тўлқин ОФЙ ва Дўрман ОФЙ да ташкил қилинган “Фидоий ёшлар отряди” аъзолари билан учрашиб улар учун концерт дастурлари қўйиб берилди хамда қимматбахо совғалар топширилди.

 

 

Республика ёшлар маркази Амударё тумани бўлинмаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси 2018 йил 5 апрель кунда 5 та тўгарак бўйича ўз фаолиятини бошлади. Жумладан: “Рус тили”, “Инглиз тили”, “Компютер саводхонлиги”, “Тикувчилик”, “Ёшлар театр студиялари” тўгаракларига тажрибали ўқитувчи ва мутахассислар билан бирга иш бошлаган бўлса август ойидан опа-сингилларимиз учун “Пазандачилик ва қандолатчилик” тўгараклари билан уларнинг сафи янада кенгайди. Тўгаракларимизга апрель, май, июнь ойларида иштирокчилар сони 612 та ўқувчиларни ташкил қилган бўлса йилнинг охирига келиб уларнинг сони 1112 нафардан ортиқ ёшлар тўгаракларга қамраб олинди. Қамраб олинган ёшлар орасида уюшмаган ёшлар сони 96, ИИБ ҳисобда турганлар 3 та, кам таъминланган оила фарзандлари 48 та, имконияти чекланган ёшлар 11 та, ДЭО фарзандлари 12 тани ташкил қилиб 932 нафар битирувчи ёшлар ушбу даргоҳда бепул билим олишга ва касбга йўналтиришга эришилди.

Марказимизда қилинаётган жадал ишлар натижасида марказни 6 ой мобайнида яхши ўқиб касб-ҳунар ўрганган уюшмаган ёшларни бадлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол қилсак пазандачилик ва қандолатчилик тўгарагини ўқиган қизларимиз 1 нафари миллий ширинликлар дўконини очди 3 нафари нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқари сехларига ишга жойлашган бўлса тикувчилик тўгарагида ўқиган 10 нафар қизларимиз “Тамора Феруза” тикувчилик корхонасига ишга жойлаштирилиб яна янги ишчи ўринлар яратилмоқда. 2018 йил олий таълим муассасаларига 5 нафари киришга мувофақ бўлдилар.

Келгусида тўгаракларимиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ёшлар марказимиз тўгаракларини чека ҳудудларда ҳам ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

 

Ёш оилалар билан олиб борилган ишлар тўғрисида

Бугунги кунда Амударё туманида 4200 дан ортиқ ёш оилалар мавжуд. Мухтарам Президентимизнинг оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-аҳлоқий, диний негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш бўйича кўрсатмаларингиз ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Жумладан, “Оилаларда соғлом муҳит яратайлик!”, “Оила – бахт тўла қўрғоним”, “Ёшлар ажримларга бутунлай қарши”, “Мустаҳкам оила сари”, “Эрта турмуш – умр заволи” мавзуларида 1000 дан ортиқёш оилалар вакиллари иштирокида 26 маротаба очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилди.

Туманимиз ёшлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича

Туманда 18-30 ёшдаги ёшлар тамонидан содир етилган жиноятлар 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 48,2 фоизга камайган бўлиб, яни 58 та жиноятдан 30 та жиноятга камайишига эришилди.  18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан содир етилган жиноятлар 88,8 фоизга камайган бўлиб, яни 9 та жиноятдан 1 та жиноятга камайишига эришилди. 2018 йилда вояга етмаганлар тамонидан содир етилган 1 та жиноятга жами 9 нафар вояга етмаганлар, шундан; 4 нафар мактаб ўқувчилари ҳамда 5 нафар коллеж ўқувчилари қатнашган.

Ҳудудда жиноят содир этишга мойил ва ИИБ органлари профилактик ҳисобида турган вояга етмаганлар сони йил бошида 5 нафарни ташкил этиб, июн ойида 4 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди. Ҳозирги кунда профилактик ҳисобида турган вояга етмаган 1 нафар шахс билан мунтазам ишларни олиб бориш ва якка тартибда шуғулланиш мақсадида таълим муассасасидаги ёшлар етакчисига бириктирилди ҳамда қизиқишидан келиб чиқиб, тўгаракларга жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йилнинг
15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берган топшириқлари ҳамда кенгайтирилган тарзда  ўтказилган мажлис баёни топшириқларнинг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ички ишлар вазирининг 16-ноябрдаги қўшма йиғилиш қарори билан тасдиқланган «ЙЎЛ ХАРИТА» нинг ижросини таъминлаш мақсадида Туман ҳокимлигининг, туман ИИБнинг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг «ЙЎЛ ХАРИТА» си ишлаб чиқилди.

Туманимиздаги ҳарбий хизматга бориб келган, иш билан банд бўлмаган, спорт билан шуғулланувчи 54 нафар ёшлар жиноятчиликни олдини олишга кўмаклашиш учун “Жасорат” клубига бириктирилиб, улар иштирокида шу кунга қадар 48 маротаба рейдлар ташкил этилди.

Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, муаммоларини ҳал этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган 30 дан ортиқ “Ҳоким ва ёшлар”, “Суд ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар” каби давлат идоралари ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари билан ёшларнинг учрашувлари ташкил этилиб, учрашувларга 1920 нафар ёшлар ўз таклифлари, мулоҳазалари ва ташаббуслари билан иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 27-йиллиги ва Ватан химоячилари куни муносабати билан “Ватан-муқаддас, уни қўриқлаш шараф!” шиорида ўтказилган “Энг яхши Жасорат клуби” танловида туманимизда ташкил қилинган “Жасорат” клуби фаол қатнашиб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўртасида 2017-йил 5-декабрь куни имзоланган мемарандум ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этиб, чин дилдан пушаймон бўлган 1 нафар ёш фуқаро туман Кенгаши кафиллиги асосида суд залидан озод қилинди. Авф этилган ёш фуқаро билан мунтазам равишда ишлар олиб борилмоқда, ҳозирги кунда ёш фуқаро иш билан таъминланган.

 

Маънавий-маърифий йўналишда

Ўтган давр мобайнида туманимизнинг барча маҳаллаларида “Ёшлар ‑ келажак бунёдкори!” шиори остидаги “Ёшлар фестиваллари” ташкил қилиниб, унга 2 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

30 июнь ‑ “Ёшлар куни” муносабати билан 27-30 июнь кунлари ташкил этилган 26 та лойиҳа ва тадбирларга 3500 дан ортиқ ёшлар жалб қилинди. Буни алоҳида такидлаб ўтиш жойизки 30 июнь ‑ “Ёшлар куни” муносабати билан  туманимизга “Президент совғаси” СПАРК хизмат автомабили берилди.

Китобхонликни тарғиб қилиш борасидаги ишлар самараси ўлароқ “Ёш китобхон” республика танловида иштирок этиш учун ҳудуддан 2017 йилда 450 та ариза келиб тушган бўлса, 2018 йилда 2 000 дан ортиқ номзодлар томонидан ариза келиб тушган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимиз ёшлари фаол қатнашиб 10-14 ёш тоифаси ўртасида Худаярова Света 67-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси фахрли 3-ўринни, 15-19 ёш тоифаси ўртасида Олимова Лайло 15-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси фахрли 3-ўринни эгаллашди.

“Энг намунали туман Сардорлар Кенгаши” танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туман Сардорлар Кенгаши фахрли 3-ўринни, “Энг намунали туман Етакчилар Кенгаши” танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туман Етакчилар Кенгаши фахрли 3-ўринни, “Камалак билимдонлари” танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.

44-сонли умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Шомуратова Райхона “Ёшлар шахмат тахтаси” Республика очиқ турнири Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни, Ўзбекистон Республикаси босқичида 2-ўринни эгаллаб Осиё чемионатига йўлланма олди.

“Момомнинг сандиғи” 1-анъанавий Республика эртаклар танловида 60-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Аминова Мунира Ўзбекистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади.

“Камалак юлдузлари" Республика болалар ижодиёти фестивали Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Ф-йўналиши бўйича 27-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Жиянбоева Турсиной Азиз қизи фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Бошланғич ташкилот етакчилари фаолияти бўйича

Таълим муассасаларида янги 2018-2019-ўқув йилини бошлаш олдидан таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларининг билим савиясини ҳамда ёшлар билан ишлашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида  2018 йилнинг август ойида Халқ таълим бўлими билан ҳамкорликда тест синовлари ва суҳбатдан ўтказилди. Натижада 1-4-5-6-10-13-18-21-28-39-44-49-53-55-71-72-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Амударё милиорация ва сув хўжалиги    касб-хунар коллежи бошланғич ташкилоти етакчилари, жами 17 та БТ етакчилари янгидан сайланди.

Таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларининг иш фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича худудларда ўрганишлар ўтказилди. Барча таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларининг 2018-2019-ўқув йилининг ўтган давр мабойинида амалга оширилган ишлари бўйича  хисоботлар олинди. Натижада 1-3-4-11-13-38-55-58-62-65-69-73-сонли умумтаълим мактаблари БТ етакчилари тамонидан амалга оширилган ишлар ўта қониқарсиз ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараганлиги аниқланиб, уларга аниқланган камчиликлар бўйича огохлантириш берилиб, бир хафта муддат ичида бартараф қилиш вазифаси топширилди.

Туман Халқ таълими бўлими, туман ички ишлар бўлими, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман комиссияси билан ҳамкорликда 24-25 январ кунлари ўтказилган давомад рейди давомида 38-55-56-сонли умумтаълим мактаб етакчилари иш жойида йўқлиги ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараганлиги аниқланди.

Йил давомида таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти етакчилар мониторингги юритилди ҳамда тушунтириш хатлари олиб борилди. Натижада 26-54-сонли умумталим мактаби БТ етакчилари огоҳлантириш олгандан кейин хам ўз вазифасига маъсулиятсизлик билан қараб келётганлиги сабабли мактаб директорига лавозимидан озод қилиш бўйича таклиф киритилди ҳамда 38-46-56-57-58-68-73-сонли умумтаълим мактаби БТ етакчиларига лавозим бўйича ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима бериш бўйича таклиф берилди.

Бўлимлар