Ёшлар иттифоқи томонидан кафилликка олинган қорақалпоғистонлик яна бир ёш суд залидан озод қилинди

Аввалроқ сайтимиз орқали қорақалпоғистонлик ёшнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан кафилликка олингани асосида суд залидан озод қилингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Яқинда яна бир қорақалпоғистонлик ёш суд залидан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, 
ёш фуқаро Таженов Мурат Полатовичнинг охирги иши шу йилнинг 28 январ куни жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судида кўриб чиқилди.

Хусусан, ёш фуқаро Таженов Мурат Полатовичнинг онаси М.Балтабаеванинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига йўллаган мурожаати Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши билан биргаликда кўриб чиқилиб, М.П.Таженов 2018 йилнинг 13 декабрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ёшлар кафиллигига олинган эди.

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2018 йил 13 декабрдаги кафиллиги асосида ҳамда жорий йил 28 январ куни жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми билан ёш фуқаро М.П.Таженовга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан озод қилинди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар