Қоpақалпоғистон шахмат федеpацияси пpезиденти сайланди

Тажрибали ва Қорақалпоғистонда ўз муваффақиятлари билан кўзга кўринган мураббий яқинда Қорақалпоғистон шахмат федерацияси президентлигига сайланди. Нукус шаҳридаги Болалар – ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган ушбу тадбирга республикамиз спорт соҳаси вакилларидан иборат 40 нафар делегатлар қатнашди ва тавсия этилган 3 нафар номзоддан кўпчилик овоз тўплашга муваффақ бўлган Pаҳматжон Pаҳимов Қорақалпоғистон шахмат федерацияси президенти бўлиб сайланди. Бу ҳақда Amunews.uz хабар бермоқда.

Pаҳматжон Pаҳимов Амудаpё туманида спортнинг шахмат тури ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мураббийлардан ҳисобланади. Унинг 2003 йилдан бери Болалар – ўсмирлар спортмактабида мураббийлик қилган даврларида тарбиялаган шогирдлари мамлакатимиз миқёсидаги нуфузли мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келишаётган эди.

Бўлимлар