Қорақалпоғистондаги очиқ турган "колодец"ларга қарши кураш натижа беряптими?

Сайтимиз орқали Хўжайли туманидаги ёш болакай вафотидан кейин Қорақалпоғистондаги очиқ турган "колодец"ларга қарши кураш бошланани ҳақда хабар бериб ўтган эдик.

Ижтимоий тармоқларнинг Қорақалпоғистондаги сегментида очиқ турган "колодец"ларга қарши флешмоб тарзида кескин кураш бошланганди.

Айни вақтга келиб Хўжайли тумани «Антакия» ресторани қаршисидаги мудҳиш, бахтиз воқеадан кейин Хўжайли тумани ҳокими топшириғи билан туман ҳудудидаги очиқ турган 5 та «колодец»ларнинг оғзи бетон билан бостирилган. Ҳозирга келиб тумандаги бошқа «колодец»лар ҳам кўздан кечирилмоқда. Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, Хўжайлидаги ҳар бир «колодец»нинг талаб даражаси синчиклаб текширилади.

 

Шу ўринда маълумот учун, Қорақалпоғистоннинг бошқа туман ва шаҳарлари, ҳатто пойтахт Нукус шаҳрида ҳам очиқ турган «колодец» борлигини айтиб ўтмоқчимиз.

"KRuz.uz" инсон ҳаёти турган бу мавзуга яна қайтади...

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар