Қорақалпоғистон ёш истеъдодлар маскани

Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида фортепиано, эстрада, академик вокал, тасвирий ва амалий санъат, хореография, торли чолғулар, дамли ва зарбли чолғулар каби 10 дан ортиқ йўналишда 725 нафар ўқувчи мусиқа сирларини ўрганмоқда.

 

Санъат даргоҳида замонавий шароит яратилган. Машғулот хоналари янги жиҳозлар ва зарур мусиқа асбоблари билан таъминланган. Эътиборлиси, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари нуфузли танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Хусусан, ўтган йилги танловда таълим даргоҳининг “Аму гуллари” хор жамоаси мамлакат миқёсида 1-ўринни эгаллади.

 

4.JPG

 

9.JPG

 

10.JPG

 

13.JPG

 

15.JPG

 

17.JPG

 

1.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Бўлимлар