Қорақалпоғистоннинг энг олис ҳудудида Давлат хизматлари маркази қурилиши бошланди

Президентимизнинг махсус қарори асосида Оролбўйи ҳудуди маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга, аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мана шундай инфратузилма объектларидан бири Мўйноқ тумани Давлат хизматлари маркази янги биносининг қурилиш ишларининг бошланиши бўлди.

Ушбу янги марказ биноси 288 квадрат метр майдонда барпо этилмоқда. Давлат хизматлари маркази билан бир қаторда бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мўйноқ тумани Халқ қабулхонаси жойлашиши кўзда тутилган. Марказ биносида давлат хизматини кўрсатиш давомида тартиб сақланиши учун, электрон навбат тизими ўрнатилиши, шинам кутиш заллари, болалар хонаси ва бошқа шарт-шароитлар яратилиши Мўйноқ тумани аҳолисига сифатли, қулай ва тез давлат хизматларини кўрсатишга имкон яратади.

Марказда бир кунда 250-300 фуқарога қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда. Замонавий давлат хизматлар маркази биносини Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Ушбу воқеа Мўйноқ аҳолиси учун қулай давлат хизматлари кўрсатиш йўлида ҳақиқатдан ҳам катта қадам бўлишига умид қиламиз.

Маълумот учун, ушбу иншоот маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилмоқда.

 

001.jpg

 

002.jpg

 

003.jpg

Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Бўлимлар