Яхшиликка элтар йўлда...

Сувсизлик йилларида Утебийке деган опамиз: “Яқинда бир ёши улуғ чол: келажакда бу маскан гуллаб-яшнаб кетади. Айниқса, Мўйноқ томонлар таниб бўлмас даражада ўзгаради, сал сабр қилинг. Ҳали кетган қушлар ҳам, элдан кўчган юртдошларимиз ҳам қайтиб келади, мана кўрасизлар, деб ишонч билан айтди” деган гапларига биз, хаёлий башорат, деб кулган эдик.

Бугун Мўйноқ туманидаги ўзгаришларни, янгиланишларни кўриб, юқоридаги опамиз айтган нуроний отанинг хаёлий башорати ёдимга тушиб кетди.

Муҳтарам Президентимизнинг Мўйноқга бўлган катта эътибори Оролбуйи аҳолисининг келажакга деган ишончини ошириб, яшашга бўлган иштиёқини, туғилган ерга деган муҳаббатини янада мустаҳкамламоқда.

Илгарги йиллари “Мўйноқда яшайди”, деганди эшитганимизда “Экологик офатнинг қоқ марказида экан”, деган ўйлар хаёлимизга келадиган бўлса, энди мўйноқликларга ҳавас билан қарайдиган бўлдик. Яширадигани йўқ, ўзимиз ҳам бориб, у ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларни, янгиланишларни кўзимиз билан кўргимиз келади. Ахир, “Яхшини кўрмоқ учун” деган доналик гап бор халқимизда.

—Ҳар ҳафтада навбатма-навбат ҳоким ўринбосарлари, ўрмон хўжалиги, ободонлаштириш бўлими ходимлари, МТП механизаторлари бирга Оролбуйига боряпмиз, — дейди туман ҳокимининг экология ва Оролбуйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бахтибай Алдамуратов биз билан бўлган суҳбатида. —Орол денгизининг тубига бизнинг тумандан ҳам кўплаб ишчи ва механизаторлар, техникалар юборилди. У ерда иш қизғин суъратларда олиб борилмоқда. Ҳашарчилар учун барча шароитлар яратилган.

Табиатни одамзот бошқара олмайди. Лекин, она табиат инсоннинг меҳрига, яхшиликга тўла юрагига бефарқ қарамайди. Қўли гул инсониятнинг меҳнати табиатни янада яшнатади ва ўз навбатида она табиат инсониятнинг бу яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаришига ишонамиз. 

Гулнара Давлетмуратова,“Тахтакопир таны” газетаси муҳаррири

Бўлимлар