Қорақалпоғистонда 12 йилдан бери Палма дарахти ўсаётганлигидан хабарингиз борми?

 


    Ёшлар иттифоқи қошидаги "Ёш фермерлар" кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан шу йилнинг 30 январь куни Элликқалъа туманидаги “Амир Темур” ботаника боғида ёш фермерлар ва Элликқалъа Санъат ва педагогика коллежи битирувчи ёшлари иштирокида “Гулчиликни ривожлантириш” мавзусида махорат дарси ташкил этилди.

 


Унда Элликқалъа тумани “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси филиали бош мутахассиси Д.Атаханов, “Амир Темур” номли ботаника боғи маъсул ҳодими Ж.Сулаймановлар иштирок этиб ёшларга боғдаги мавжуд 300 дан ортиқ турли ҳил турдаги гуллар (шунинг ичида 50 дан ортиғи чет эллардан келтирилган) хақида маълумотлар берилди.


Шунинг ичида Қоракалпоғистон иқлимига мослашган гуллар бўйича мохарат дарси ўтказилди.
Дарсда гулларни экиш учун жой ташлаш, ерни тайёрлаш, экиш, сувғариш, ўғитлаш, қатор ораларига ишлов бериш, шох-шаббасини кесиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш сирлари бўйича кенг тушинчалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари боғда деярли 12 йилдан буён парваришланиб келинаётган Палма дарахти ёшларни хайратига бўлди ва Ж.Сулайманов томонидан бу дарахт хақида ҳам кенг тушунчалар берилди. 
Mаҳорат дарсига 5 нафар ёш фермерлар ва 20 нафар битирувчи ёшлар қамраб олинди.

Бўлимлар