Қорақалпоғистонда туғилган 3 та эгизак қизга исм қўйилди

 

Шу йилнинг 23 январь күни Нукус туманида 3 та эгизак қизлар дунёга келгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб ўтган эдик.

Кўпчилик эгизак қизларга қандай исм қўйилиши борасида турли хил фикрларга боришди. Кимлардир бу эгизакларга ҳам давлат раҳбари шарафига исм қўйилишини тахмин қилган бўлса, бошқалар бундай фикр билдиришмади.
 Эгизак қизларга Барчин, Гавҳар, Гумус(Кумуш) деб исм қўйилди. Бу ҳақда бизга Нукус тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси Абатова Сарбиназ хабар берди.

Биз эгизакларинг аъзолари билан боғландик. 
"Эгизак қизларимга ота-онам исм қўйишди. Бошида Президентимиз шарафига исм қўймоқчи эдик. Аммо қизларга хос исм тополмадик", - дейди эгизакларнинг отаси Мурат ака.

Очиғини айтаман, оиламизда эгизаклар туғилгандан кейин Президентимиз шарафига исм қўйиш борасида гап-сўзлар бўлди. Лекин қандайдир машина олиш учун эмас. Энг сўнги қарорни ота-онамиз чиқарди. Эгизакларга Барчиной, Гавҳарой, Гумусой деб исм қўйдик."- дейди Мурат аканинг опалари(егизакларни холаси) Дилбар опа. Энди Нейтбай ака ва Тиншгул опанинг 6 та невараси бор: Алпомиш(катта фарзанд), Айдана ва Гулдана(биринчи эгизаклар), Барчиной, Гавҳарой ва Гумусой(иккинчи эгизаклар). Барчаларини фамилияси бувалари исмига монанд Нейтбаев ва Нейтбаева.

Маълумот учун,  эгизак қизлар Нукус тумани «Ақтерек» МФЙ да истиқомат қилувчи Жумамуратов Мурат ва Меңлибекова Наргизанинг оиласида дунёга келган эди. Бунга қадар Ўзбекистонда 3 эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати беш мартда қайд этилган эди. Бундан аввал Бухоро, Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент ва Андижонда туғилган уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилганди.

Шуҳрат Саидаҳмадов  тайёрлади.

Бўлимлар