Шу ойдан бошлаб Мўйноқда йўдланган ош тузи ишлаб чиқарилади

Февраль ойида Мўйноқ туманида "Мўйноқ минерал тузи" МЧЖ томонидан йўдланган ош тузи ва қоп ҳалта ишлаб чиқариш цехи ишга тушади. Бу ҳақда "New Mo'ynoq City" канали хабар берди.


Хабарда ёзилишича, ҳозирги вақтда ускуналарни жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Шу билан бирга тумандаги якка тадбиркор Оразбаев томонидан тумандаги "Уч сой" маҳалласида "Монша" яни иссиқхона қурилмоқда.

 

Искандар Юсупов

 

 

Бўлимлар