Тахиатошда «Ёшлар – келажагимиз» дастури бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

  Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш – булар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-июньда қабул қилинган “Ёшлар – келажагимиз“ Давлат дастури фармонида белгилаб қўйилган.

Мазкур фармон доирасида ҳар бир вилоят, ҳар бир туманда “Ёшлар – келажагимиз“ фонди ташкил этилди. Тадбиркорликка қизиқувчи, ғояларини амалга ошириш истагида бўлган ёшларга фонд томонидан кредитлар ажратилди. Фонднинг туман филиаллари фаолиятини алоҳида таъкидлаш зарур. Сабаби чекка жойларда ишсизлик масаласи марказларга қараганда анча юқори. “Ёшлар – келажагимиз“ Давлат дастури эса бандлик масаласига ижобий таъсирини кўрсатди.

Буни Тахиатош тумани мисолида олиб қарасак. “Ёшлар – келажагимиз“ фонди Тахиатош туман филиали бошлиғи Азамат Айтмуратовнинг маълумотларига кўра, 2018 йилда 7 одамга кредит ажратилиб, 34 ёш иш билан таъминланган. Давлат дастури бўйича 12 ёш тадбиркорга ўз ҳисобидан тиклашга ер ажратиб берилган. Туманда “Ёшлар меҳнат гузари“нинг тамал тоши қўйилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Унда 6 та тадбиркор ўз фаолиятини бошлаш арафасида.

Президентимиз ўз нутқида таъкидлаганидек “Битта ишсиз одам – ўнта муаммо дегани“. Тадбиркорлик эса муаммонинг бир ечими. Фақат, чуқур ўйланган, пухта етилган ғояларнинггина келажаги бор. Бундай ташаббусларни қўллаб-қуватлашда “Ёшлар – келажагимиз“ Давлат дастури муҳим ўрин тутади.

Манба: "Кар24.уз"

Бўлимлар