Қорақалпоғистонда бизнес тринерларнинг янги авлоди шаклланди

Шу йилнинг 29 январь куни Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Бизнес клубнинг битирувчи аъзолари учун "Бизнес ринг" танлови ташкил этилди. 

 Танловда 4 та жамоа иштирок этиб, 1-шартда жамоалар ўз бизнес лойихаларини ҳимоя килди, 2-шартда савол жавоб ўтказилди, 3-шартда эса  жамоалар ўз бизнесларини маркетинг қилишди. 

 Улар 12 дарс бўйича олган билимларини шу танловда курсата олди ва бўлажак тренерлар учун бу  аслида бир имтихон эди.  Бизнес клуб ташкилотчилари бўлажак тренерлар шу тарзда синовдан ўтказишди.

Танлов якунида 20 нафар энг яхши натижа кўрсатган танлов қатнашувчиларига сертификат ва  совғалар топширилди. 

Энди ўша 20 нафар ёш тенгдошларига бизнес соҳасида семинар-тренинглар ўтишадиган бўлди. Бир сўз билан айтганда Қорақалпоғистонда бизнес тринерларинг янги авлоди шаклланди

Бўлимлар