"Мега Нукус"га кириб расмга тушиш пулликми?

Нукус шаҳридаги "Мега Нукус" савдо маркази қачон очилади деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Биз шу саволга жавоб олиш мақсадида "Мега Нукус" админстраторига мурожаат қилдик.
Қуйидаги блиц интервью орқали жавоб олишингиз мумкин:


"Мега Нукус" савдо маркази қачон очилади?
- 2019-йил 1-мартда очилади ва халқга хизмат кўрсатишни бошлайди.


Савдо марказда қандай хизматлар мавжуд?
-1-қаватда озиқ-овқат маҳсулотлари, 2-3-4-қаватларда савдо марказлари, 5-қаватда кўнгил очар майдончалар бўлиши режалаштирилган.


Бугунги кунда одамлар орасида "Мега Нукус"га кириб суратга тушиш 2000 сўм экан,
ҳаттоки кириш ҳам пуллик ва музей вазифасини бажараётган экан деган гапларни эшитябмиз, шу гаплар ростми?

-Йўқ, бу гапларнинг барчаси фақатгина миш-миш. 
Ҳеч қандай пуллик эмас.

Тайёрлади: Шаҳноза Базарбаева

 

Бўлимлар