Қорақалпоғистонда бир кунда 102 ёш ишли бўлди

Жорий йилнинг 4-феврал кунидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасида “Ёшлар хафталиги” бошланди.
Ҳафталик доирасида Амударё ва Беруний туманларида “Ёшлар-муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.


Ярмаркада Амударёлик 20 ёш ишка жойлашди. 63 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан ярмаркада иштирок этиб, 20 ёш касб тайёргарлигига йўборилди, яна 20 нафар ёшга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.


Беруний туманида эса 32 корхона ва ташкилотлар ўзларининг 184 та бўш иш ўринларини 200дан ортиқ ёшларга таклиф қилди. Шу куннинг ўзида Берунийлик 82 ёш ўзларига манзур бўлган ишка жойлашган бўлса, касб тайёргарлигига икки нафар ёш йўборилди.

Клара Худайбергенова

Бўлимлар