Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида “СМС-НАЗОРАТ” дастури жорий қилинди


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баёнларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг ижроси  устидан назаротни янада такомиллаштириш мақсадида мобиль телефон орқали юритиладиган «СМС-НАЗОРАТ» (3700 қисқа рақамли) дастури ишга туширилди.
Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустамкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3962-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


  Барчамизга маълумки, жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, давлат бошқарув ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомнинг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ,– деди Вазирлар Кенгаши Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Р.Рисназаров.
Дастурнинг абзаллиги шундаки, эндиликта Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари ва Бошқарма, котибият, гуруҳ ҳамда бўлим раҳбарлари Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан ўзларига юклатилган топшириқлар хусусидаги маълумотларни қўшимча тарзда ўз қўл телефонлари орқали ҳам олишади. Яъни Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан берилган топшириқ ҳар бир ижрочи ходимнинг мобиль телефонига хат бажарилмагунча Вазирлар Кенгашининг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан кунига уч маҳал жўнатилади.


Аҳамиятли тарафи, агар ижрочилар топшириқларни ўз муддатидан кечиктирган тақдирда бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг мобиль телефонига автомат тарзда маълумот келиб тушади. 
–Статистик маьлумотларга кўра ҳар бир инсон ўз мобиль телефонига кунига 40 марта назар ташлар экан,– дейди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси раҳбари, дастур асосчиси Турғанбаев Оразнияз. –Бу эса смс хабарномани ижрочи олиб ўқиши учун 90% га имкон беради. Чунки, ижтимоий тармоқлар ва электрон почталарда (Е-mail) маълумотларни олиш учун  бизга интернет зарур бўлади. Мазкур «СМС-НАЗОРАТ» (3700 қисқа рақамли) дастурида ишлашда эса интернет ва мобиль телефонда маълум маблағ бўлиши шарт эмас. 

    Хулоса қилганда, ушбу дастур – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ходимлари Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан ўзларига топширилган топшириқларни белгиланган муддатларда, ҳаттоки муддатидан аввал ижро етишига хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар