Қорақалпоғистонда "Ёшлар ҳафталиги" давом этмоқда 

 

Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасида 4-январдан бошлаб "Ёшлар ҳафталиги" доирасида бир қанча тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор ташкилотлардан келган ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати доирасида қилинган ишларни ўрганмоқда. Шу билан биргаликда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ўз соҳасининг етакчи мутахассислари ёшлар билан мулоқот қилишмоқда.


 Жумладан, бугун Қораўзак, Кегайли, Тахтакўпир, Чимбой туманлари ва Нукус шаҳрида ҳафталикнинг асосий тадбирлари ва ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ёшлар учун бизнес-тренинглар ташкил қилинди. Бу сафарги бизнес-тренингларига мактаб коллеж ўқувчиларидан ташқари маҳалладаги ёшлар ҳам келишди. 

Қорақалпоғистондаги "Ёшлар ҳафталиги" ва Ишчи гуруҳ фаолияти ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Бўлимлар