Қўнғиротда яна қонунбузарчилик кузатилди

2019 йил 28 январь куни соат 22:00ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида яшовчи К.С. ва С.Д.лар Раушан ОФЙ ҳудудидан ўтган, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖга тегишли умумий қиймати 23 130 250 сўмлик бўлган темир сув қувурларини ўғирлаб кетаётган вақтларида ички ишлар органлари  ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Бўлимлар