Шўмоной туман Давлат хизматлари маркази Ўзбекистондаги 201 та марказ орасида намунали деб топилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил якуни бўйича Давлат хизматлари марказлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизми доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туман Давлат хизматлари маркази Ўзбекистон Республикасидаги 201 та марказ орасида намунали, деб топилди.

Шунингдек, туман  Давлат хизматлари марказининг агентлик фаолиятининг истиқболи йўлида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб ташаббус кўрсатаётганлиги, самимий ва фидокорона меҳнати билан халқимизнинг давлат хизматларига бўлган ишончи ва ҳурматини юқори боскичга олиб чиқишдаги ҳиссаси, меҳнат жамоасида ташкилотчилик ва фидоийлик фазилатларини намоён этиб келаётганлигини инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг «Фаҳрий ёрлиғи» билан тақдирланди.

 

Шуманай тумани ҳокимлигида туман Давлат хизматлари марказини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси  бошлиғи К.Артыков ва  Шуманай тумани хокими Б.Янгибоевлар марказга ушбу  “Фахрий ёрлиғ” ва қиммат боҳа совғаларини тантанали равишда топширди.

 

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 

Бўлимлар