Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири лавозимидан бўшатилди

Женгисбай Сагинбаевич Ембергенов Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди. Бу ҳақда "Kun.uz" ёзмоқда.

Қарорда маълум қилинишича, Женгисбай Ембергенов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

У 2018 йилнинг май ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Бўлимлар