Келажакка бўлган ишонч ошмоқда

Мўйноқ туманида бугун чин маънода янгиланиш ва ривожланиш даври бошланди. Муҳтарам Президентимизнинг Мўйноқ туманига бўлган алоҳида эътибори натижасида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўзгаришлар бўлмоқда. Агарда 1-2 йил аввал бу ерга келиб-кетганлар ҳозир ташриф буюрса танимай қолиши аниқ. Туманда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари Мўйноқга янгича, замонавий кўриниш бермоқда.

Айниқса, Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудудини ўрмонзорларга айлантириш ишлари қизғин давом этмоқда. Бу ерда республикамизнинг шаҳар, туманларидан ва барча вилоятлардан келган ҳашарчилар мардонавор меҳнат қиляпти.

Бу эзгу ишларга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган тахиатошликлар ҳам Оролбуйида экологик вазиятни юмшатиш ишларида жонбозлик кўрсатмоқда.

Бу тадбирларда туманимизнинг ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этияпти. Шу ўринда ўзларининг меҳнатсеварлиги билан касбдошларига наъмуна бўлаётганлардан: Н.Матмуратов, О.Жолдасов, С.Қуўанов, Ж.Митанов, М.Тангирберганов, К.Аўезбаев, Б.Жақсымуратов, Д.Ырзахановларнинг исмларини айтиб ўтсам бўлади. Ўз навбатида ходимларимиз бошқарма томонидан муносиб тарзда раҳбатлантирилиб, моддий ва маънавий томондан ҳам қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Албатта, бу каби ўзгаришлар ҳар бир мўйноқликнинг қалбига ўзгача фахр туйғусини уйғотиш билан бирга келажакга бўлган ишончини янада оширяпти.

Азат МАТМУРАТОВ, Тахиатош тумани Ободонлаштириш бошқармаси раиси

Бўлимлар