Беруний тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Атамурадов Сирожиддин Мақсудович Беруний тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб тайинланди. Бу ҳақда KRuz.uz'га туман ҳокимлиги хабар берди.

Сирожиддин Атамурадов бунга қадар Беруний тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, Беруний тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими шу вақтга қадар бўш (вакант) турган эди

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар