ДХА Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 2018 йилда аҳолига қанчалик давлат хизматларини кўрсата олди?


2018 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидаги давлат хизматлари марказлари томонидан 364 538 та давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан 11 091 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, 4722 та тадбиркорлик субъектлари қайта давлат руйхатидан ўтказилган ва 15 897 та сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилган, 1852 та тадбиркорлик субъеклари  сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг бизга берган маълумотига қараганда, бу кўрсаткич 2017 йилда жами 7892 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 46 бораварга давлат хизматлари кўрсатилиши  кўпайган. Шундан Нукус шаҳри давлат хизматлари марказларида 2431 та тадбиркорлик субъектлари давлат рӯйхатидан ӯтказилди.

Аҳолининг олис жойларида давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида Қўнғирот тумани Жаслиқ ПФЙ шахобчаси ўтган йилда 517 та давлат хизматлари кўрсатилган. Қўнғирот тумани Қарақалпоғистон ПФЙ шахобчаси эса 625 та давлат хизматлари кўрсатилган. Кегейли тумани Қазанкеткен МФЙ шохабчасида  190 та давлат хизматлари кўрсатилган.  

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Бўлимлар