Амударёдаги ҳар бир маҳаллада "Фидокор ёшлар" нинг янгича йўналишдаги фаолияти йўлга қўйилди

Куни кеча Амударё туманида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда тунги вақтларда содир этилаётган турли ҳил кўнгилсизликлар ва жиноятчиликларга қарши курашиш, аҳоли ўртасида маҳалла, ўз оиласи тинчлигига даҳлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида “Фидокор ёшлар" патруллик гуруҳи фаолиятини янгича йўналишда бошлади.

Уларга махсус кийимлар берилиб, тумандаги 33 та маҳалланинг ҳар бирига “Фидокор ёшлар" патруллик гуруҳининг бир нафар ёши профлактика инспекторларига бириктирилди. Шунингдек, туман маркази Манғит шаҳрида  “Фидокор ёшлар" патруллик гуруҳининг 10 нафар аъзоси профлактика инспекторларига ёрдам беришмоқда.


Уларнинг асосий вазифаси  -  тунги клублар, туйлар, кўчаларда рейдлар ташкил қилиб, жамоат масканларида навбатчилик килиш орқали хавфсизликни таъминлашдан иборат.

Бўлимлар