Қонликўлда бир кунда 51 нафар "Фидокор ёшлар" тунги рейдга чиқишди

Куни кеча сайтимизнинг расмий телеграм канали орқали Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларида "Фидокор ёшлар" отрядлари билан биргаликда тунги рейдлар бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ушбу рейдлар Қонликўл туманида ҳам бўлиб ўтди. Тумандаги "Фидокор ёшлар" отрядларига 51 нафар ёш жалб қилинди.

"Фидокор ёшлар" отряди тумандаги  11 та ОФЙ ва МФЙ ҳудудида  бўлиб, тунги рейдларда ҳар бири профилактик инспекторлар билан   жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида  Маҳалла фонди, туман ИИБ ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман мудофаа бошқармаси билан биргаликда тунги рейдларда иштирок этишди. 

Рейдлар давомида кўплаб ҳуқуқбузарликларнинг олди олинган. Ёшлар иттифоқи  туман кенгашининг маълумот беришича, бугунги тунги рейдга чиқувчи  "Фидокор ёшлар" отряди таркибига яна кўплаб ёшлар қўшилиш истагини билдирган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

 

Бўлимлар