Тўрткўлда таркиби 159 нафар ёшдан иборат "Фидокор ёшлар" патруллик гуруҳи тузилди

Бугун Тўрткўл туманида Қорақалпоғистондаги навбатдаги ""Фидокор ёшлар" патруллик гуруҳи тузилди. Патруллик гуруҳининг 159 нафар аъзолари  бўлиб, улар билан  тумандаги масъул ташкилотлар рахбарлари учрашуви ташкил этилди.

 

Учрашувда  "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4075-сонли Карорининг мазмун-мохияти, соҳада амалга оширилаётган ислохатлар ва мазкур гурух фаолият тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.

 Тадбирда туман ИИБ бошлиғи З.Зайтов, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Х.Матназаров, Ёшлар иттифоки туман Кенгаши раиси У.Аллабергенов ва худудий Кенгаш бўлим мудири М.Альжановлар иштирок этишди.

Якунда таркиби 159 нафар ёшдан иборат "Фидокор ёшлар" патруллик гуруҳи Тўрткўлда ўз фаолиятини бошлади.

Бўлимлар