Хўжайлида ҳамшира икки кунлик чақалоқни 8 млн. сўмга сотаётган пайтда қўлга тушди

Бундан бир ой олдин “Хўжайли туман ҳокимига электрон мурожаат” группасига туман тиббиёт бирлашмаси туғриқхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида мурожаат келиб тушган эди.  
Мазкур мурожаат бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хужайли туман бўлими ўтказган тезкор тадбир жараёнида одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги KRuz.uz' га хабар берди.


Хабарда айтилишича,  2019 йил 11 февраль куни Хўжайли туман Тиббиёт бирлашмаси туғриқхонанинг акушер ҳамшийраси С.Қ. ўз таниши орқали 2019 йил 9 февралда А.Р. томонидан шу ерда туғилган гудакни фуқаро М.А.га жами 8 млн. сўмга сотган вақтида тезкор ходимлар жиноят устида қўлга олган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар