Амударёда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Жиноятчиликка  қарши курашиш, жамоат  тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар натижасида жойларда жиноятлар сони камайишига эришилмоқда.  Бу борада ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг самарали ва ўзаро боғлиқ фаолият юритиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё туманида ҳам Ички ишлар  бўлими  томонидан бу бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги махаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича тунги наряд ташкил этилиб,  унга  жалб этилган гуруҳ аъзолари томонидан туну-кун  давомида  аҳоли осойишталигини сақлаш борасида иш олиб борилмоқда.

Асосан жамоат жойлари,  кафе, овқатланиш ва савдо шохобчаларининг хизмат кўрсатиш вақтлари, спиртли ичимликлар билан савдо қилиш шохобчалари назорат остига олиниб, мунтазам  текширилиб турилмоқда. Натижада турли кўнгилсиз ҳодисалар ва безориликлар, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олди олинмоқда.

Ички ишлар бўлими томонидан жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар туманнинг  жиноятдан ҳоли ҳудудга айланиши, ҳуқуқбузарликларнинг кескин камайиши йўлидаги муҳим қадамдир.

Amunews.uz: О.Худойберганова.

Бўлимлар