Қўнғиротлик 22 ёшли Кобийсин “Ёшлар — келажагимиз” дастури асосида клиника очиб, 6 нафар ёшни иш билан таъминлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-июндаги ПФ-5466 — сонли фармонига асос “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларга асосан, ёшларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини хар томонлама қуллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол қатнаштириш учун шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринларни яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси томонидан 1996 йили туғилган Кобийсин Юлдашовга тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича тушунчалар берилди, у Миллий банк Қўнғирот тумани филиали томонидан 550 млн  сум кредит олиб, ҳозирги кунда, аҳолининг тиббий маданиятининг яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда ҳамда олти нафар ишсиз коллеж битурувчиларини иш билан таъминлади.

Кобийсин Юлдашовнинг  «Соғлом Юрак» клиникасининг очилиш маросимига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутаҳассиси, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, маҳалла оқсақоллари, шифокорлар иштирок этди. Соғлом юрак клиникасида замонавий аппартлар ёрдамида лор,стоматолог, физиотерапия, ЭКГ, массаж (болалар ва катталар), ВОП-педиатр-терапевт, лаборатория диагностика хизматлари кўрсатилади.

Манба: Қўнғирот туман ҳокимлиги

Бўлимлар