Профилактик ҳисобда турувчи ёшлар Қорақалпоғистоннинг иқтидорли ёшлари билан учрашишди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ташаббуси билан 2019 йил 13 феврал куни соат 15:00 дан 15 феврал куни 9:00 гача Шимолий-ғарбий ҳарбий округи 21131 ҳарбий қисмида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 4 декабр кунидаги "Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5408-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ профилактик ҳисобда турувчи ва тарбияси оғир ёшлар билан "Армияда бир куним" тадбири ўтказилди. 

Ушбу тадбирда 38 нафар профилактик ҳисобда турувчи ёшлар иштирок этдилар. Ёшлар 21131 ҳарбий қисми аскарлари взводи сафларига қўшилиб, кун тартибида белгиланган тадбирларда иштирок этдилар.

Жумладан: 
- эрталабки бадан тарбия машғулотларида, 
-ерталабки кўрик, нонушта тушлик ва кечки овқатлар танаввул қилишди. 
Жангавор тайёргарлик машғулотлари,  З.М Бобур таваллудига бағишланган китобхонлик танлови манавият соатлари ва кечки сайрларда иштирок этишди.

Шундан кейин куннинг иккинчи ярмида Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Қорақалпоғистоннинг иқтидорли ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
 

Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ш.Аюбов, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи Қумондони ўринбосари И.Маллаев иштирок этди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тенгдошларидан жавоб олишди.

Бўлимлар