Нукусда “Ёшлар – муносиб меҳнат ва ташаббускорлик!” мавзусида учрашув кечаси бўлиб ўтди

c

Ҳар йили мамлакатимиздан минглаб ёшлар меҳнат ва ўқиш учун хорижий давлатларга чиқиб, яшаш манзилларига қайтиб келмоқдалар. Хорижга чиқиб кетиш истагида бўлган ҳамда яшаш манзилларига қайтиб келган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширлаётган кенг ислоҳотлар жараёнида иштирок этишини рағбатлантириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, илғор ташаббусларини рағбатлантиришни талаб этмоқда.

2019 йил 14 февраль куни Нукус шаҳри Ёшлар маркази мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ҚР бўлими, “Ёшлар – келажагимиз!” жамғармаси Нукус шаҳар филиалининг мутахассислари иштирокида “Ёшлар – муносиб меҳнат ва ташаббускорлик!” мавзусида учрашув кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад хорижда ишлаб яшаш манзилларгиа қайтиб келган ёшлар билан ишлаш, ўз ватанида меҳнат қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, шахсий томорқадан самарали фойдаланиб юқори даромад олиш бўйича билимларини ошириш, муносиб меҳнат, саломатлик ва гигиена, диний-маърифат йўналишларида давлат ва жамоат ташкилотлари билан мулоқот қилиш имкониятларини яратишдан иборат.

Ўтказилган тадбир давомида иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтириган саволларига жавоб олишди.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларида давом этмоқда.

Бўлимлар